«реклама тўғрисидаги қонун» тегли мақолалар


Рақобат қўмитаси интернетдаги фойдаланувчиларни чалғитадиган маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирди
21 ноябрь 2024, 11:16

Рақобат қўмитаси интернетдаги фойдаланувчиларни чалғитадиган маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси интернетда оғир касалликларни самарали даволайди дея тарғиб қилинадиган биологик фаол қўшимчалар, малҳам, дамлама, сув рекламаларининг нотўғри талқинидан огоҳлантирди. Ташкилот рекламага ишониб олган маҳсулотининг фойдасини сезмаган фуқаролардан мурожаатлар тушаётганини ҳам эслатди.

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
30 август 2024, 23:19

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси хизматларини реклама қилишда қонунчилик талабларини бузгани учун Universalbank’ни жаримага тортди. Бу «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузаётган 2 ой ичидаги 5-банк.

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги талабларига риоя қилишни сўраб телеканалларга хат юборди
13 август 2024, 22:33

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги талабларига риоя қилишни сўраб телеканалларга хат юборди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.

Озодбек Назарбеков иштирокидаги реклама ролиги бўйича ўрганиш ишлари бошланди — Рақобат қўмитаси
3 июль 2024, 20:55

Озодбек Назарбеков иштирокидаги реклама ролиги бўйича ўрганиш ишлари бошланди — Рақобат қўмитаси

Маданият вазири Озодбек Назарбеков маҳаллий кийим брендини реклама қилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди, деди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Жамоатчилик вазирнинг реклама ролигидаги иштирокини қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоламоқда.

«Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Асосий тартиб ва чекловлар
9 сентябрь 2022, 09:34

«Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Асосий тартиб ва чекловлар

9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, энди рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт. Қолаверса, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлар, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш тақиқланади.

Реклама тўғрисидаги қонун билан реклама тилига янги талаблар ўрнатилмоқда
9 июнь 2022, 15:51

Реклама тўғрисидаги қонун билан реклама тилига янги талаблар ўрнатилмоқда

Президент томонидан имзоланган «Реклама тўғрисида»ги янги қонун уч ойдан кейин кучга киради. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгилаб берилмоқда.

Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланди
9 июнь 2022, 10:39

Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланди

Президент «Реклама тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, дарсликлар ва дафтарларда реклама бўлиши, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлардан, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш, товар нархларини валютада кўрсатиш тақиқланади. Қолаверса, рекламаларда ёш таснифи кўрсатилади.

Дори воситаларини машҳурлар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши тақиқланиши кутилмоқда
10 февраль 2022, 12:21 2

Дори воситаларини машҳурлар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши тақиқланиши кутилмоқда

Янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши, қолаверса, олимларнинг тавсиялари, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилиги, дори таъсири ҳақида фикрларидан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, телеканалларда 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувлар орасида реклама беришга йўл қўйилмаслиги мумкин. Ҳужжат сенаторлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

«Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бизнес-омбудсман билан келишилмаган
8 июль 2021, 17:34

«Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси бизнес-омбудсман билан келишилмаган

Бизнес-омбудсман «Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси келишиш учун тақдим этилмаганини маълум қилди. Қонун лойиҳаси таркибида шакар, туз ва ёғ юқори бўлган маҳсулотлар рекламасига чекловларни кўзда тутмоқда, бироқ ҳужжат кўплаб саволларни туғдирмоқда. Илҳом Абдуллаев 1998 йилдан буён қонунга таҳририй тусдаги ёки ҳар сафар реклама бозорини чеклаган 15 та тузатиш киритилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг